ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар, ҳамширалар ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Маматқулов ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Иминов соҳа вакилларини байрам билан қутлаб, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги беқиёс ўрни, инсон саломатлигини асраш йўлидаги фидокорона меҳнатини эътироф этди. Шунингдек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
[gallery-26160]
Бир гуруҳ фаол шифокор ва ҳамширалар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вилоят санъат усталари ижросидаги концерт дастури тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА