Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – тиббиёт ходимлари куни сифатида кўтаринки руҳда нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ушбу сана муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирига вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизимида фаол меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари, соҳа фахрийлари, ёш мутахассислар таклиф қилинди.

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов аҳоли саломатлиги йўлида ҳалол ва сидқидилдан ишлаётган барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини халқаро андозаларга мослаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгаяётганлигини эътироф этди. 

Қайд этиш жоизки, халқимиз саломатлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали “Инсон қадри – энг олий қадрият” тамойилининг амалий ифодаси яққол намоён бўлмоқда.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 800 дан зиёд тиббиёт муассасалари бўлиб, уларнинг 242 таси давлат ва 569 таси эса хусусий сектор улушига тўғри келади. Соҳада 50 мингга яқин шифокор, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари элимизга садоқат билан хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг тегишли қарори билан келгуси йилнинг октябрь ойидан Наманган вилояти тиббиёт тизими давлат тиббий суғуртаси асосида хизмат кўрсатишга ўтади. Бунга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўрилмоқда: тиббиёт муассасалари шароитлари янгиланмоқда, моддий-техник база мустаҳкамланмоқда, ходимларнинг малакаси оширилмоқда. Шунинг баробарида, “DMED” ахборот тизимини жорий этиш ишлари якунланмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, тиббий хизмат даражаси замон талаблари ва жаҳон стандартларига мос бўлади.

Тизимда кадрлар захирасини тўлдириш, тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратини юксалтириш вилоятда устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу йилнинг ўзида ўнлаб шифокорлар Европа давлатлари, Ҳиндистон, Туркия, Россия Федерацияси каби хорижий мамлакатларда тажриба алмашиб, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб қайтдилар. Яқинда Наманган шаҳри мезбонлик қилган “Травматология ва ортопедия муаммоларини ҳал қилишда янги йўналишлар” номли халқаро конференция эса шифокорлар учун катта илмий ва амалий тажриба бўлди. 

Тантанали тадбирда соҳада илғор хорижий тажриба ва замонавий усулларни амалиётга кенг татбиқ этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ фаоллар Наманган вилояти ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Ватан ифтихори”, “Юксак эҳтиром” ва “Энг яхши хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

– Тиббиёт ходими бўлиш, ниҳоятда масъулиятли ва шу билан бирга шарафлидир, – дейди Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Гулноза Ҳусанова. – Бунга охирги ўн йил ичида кечган патронаж ҳамшираси сифатида ишим давомида амин бўлдим. Оилада тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги камтарона меҳнатларим баҳоланиб, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” номига муносиб кўрилганимдан бағоят миннатдорман. 

Байрам тадбирида махсус видео ролик намойиш этилди ва таниқли санъаткорлар ижросидаги концерт дастури тадбирга кўтаринкилик бағишлади. 

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари шарафланди