Юртимизнинг 4 та ҳудудида Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилмоқда. Бунинг учун мамлакатимизга қўшни давлатнинг 100 нафарга яқин етук тиббиёт ходимлари етиб келган.

Тадбир Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида бўлиб ўтади. Тўрт кун давомида қозоғистонлик юқори малакали мутахассислар иштирокида кардиология, нейрохирургия, травматология, урология, онкология, гинекология, болалар жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа йўналишларда тиббий маслаҳатлар, жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарслари ташкил қилиниши режалаштирилган.  

Шунингдек, Миллий тиббиёт маркази ва кардиология, онкология, травматология, фтизиатрия йўналишидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилади.  

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 7 та олий таълим муассасалари вакиллари томонидан Тошкент давлат тиббиёт университетида талабалар ўртасида фан олимпиадаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилади.  

Тадбир доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўртта мобил тиббиёт мажмуаси юртимизга келтирилади. Улар ёрдамида Сирдарё ва Жиззах вилоятларида аҳоли бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилади.  

Акциянинг якуний қисми сифатида 17 октябрь куни пойтахтимизда “Ўзбекистон — Қозоғистон: халқ саломатлиги йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги форум бўлиб ўтади ва унда алоқаларимиз истиқболлари кўриб чиқилади.  

***  

Миллий тиббиёт марказида 50 ёшли беморда Паркинсон касаллигини даволаш мақсадида замонавий робот технологияси ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.  

Бемор 10 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу касалликдан азият чекиб келган. Даволаш жараёнида илғор нейронавигацион тизимлар ва юқори аниқликдаги микрожиҳозлардан фойдаланилди.  

Амалиёт марказнинг тажрибали нейрохирурги Хуршид Шавкатбеков ҳамда бўлимнинг маҳоратли жарроҳлари томонидан амалга оширилди.  

Мазкур амалиёт Миллий тиббиёт марказида замонавий нейрохирургия йўналишининг янада ривожланаётганидан далолат бўлиб, Паркинсон касаллигига чалинган беморлар учун янги умид эшигини очди.  

*** 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов халқаро ташкилот Changeschool раҳбари Нейл Маршалл билан учрашув ўтказди.  

Учрашув давомида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолияти ҳамда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, давлат томонидан амалга оширилаётган тартибга солиш чоралари ва Changeschoolнинг глобал тажрибасини уйғунлаштириш орқали Ўзбекистон фармацевтика саноатини янги технологик ва инновацион босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.  

Томонлар фармацевтика соҳасида стартап экотизимини шакллантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Учрашув якунида хорижлик medtech ва pharma tech стартап акселераторларини ташкил этишда тажрибага эга мутахассислар билан биргаликда Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.  

***  

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида бўлиб ўтган учрашувда муассаса директори Алишер Темиров, Латвия Дори воситалари агентлиги директори Индра Дрейка, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Таҳлилий экспертиза маркази вакиллари, томонлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини муҳокама қилди.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари