Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида “Соғломлаштириш ойлиги”га старт берилди.

“Соғломлаштириш ойлиги” шу йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.

Акциянинг моҳияти шундаки, эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатилади.

Ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликлар эрта аниқланади. Беморлар яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштирилади.

Бунинг учун поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар эса махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади.

Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган беморлар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади.

Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари бепул берилади. Бунинг учун фақат вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси керак бўлади.

Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади.

Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади.

***

Бугун, 25 апрель – Бутунжаҳон безгакка қарши курашиш куни. Шу муносабат билан бутун дунё бўйлаб ўтказиладиган акцияларда инфекциянинг юқиш йўллари, унинг оқибатлари, саломатликни ҳимоя қилиш усуллари ҳақида маълумотлар берилади.  

Бу йилги акция "Безгак биз билан тугайди: қайта сармоя киритинг, қайта ўйлаб кўринг, қайта тикланг" шиори остида нишонланмоқда.

Маълумот учун, безгак ўткир хуружли иситма билан кечадиган хавфли юқумли касаллик бўлиб, у қон ишлаб чиқиш тизими, томирлар ва бошқа системаларнинг бузилишига сабаб бўлади.

***

Миллий тиббиёт марказининг малакали ортопед-жарроҳлари томонидан яна бир юқори технологияларга асосланган, мураккаб ва ноёб операция (Free Vascularized Fibular Graft) муваффақиятли бажарилди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, жараён давомида беморнинг ўз оёғидан олинган қон-томирли суяк қўл соҳасига кўчириб ўтказилган. Мазкур илғор техника оғир суяк етишмовчилиги – катта жароҳат ёки ўсма туфайли юзага келган ҳолатларда суякни қайта тиклашда қўлланилади.

Бу операция нафақат беморнинг соғлиғини тиклаш, балки унинг ҳаёт сифатини кескин яхшилаш йўлида муҳим қадамдир.

***

Президентимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Нозим Бердиев ҳудудлардаги маҳаллий фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишишда давом этмоқда.

Навбатдаги ишчи ташриф Андижон вилоятида ташкил этилди. Ташриф доирасида Н.Бердиев вилоятдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар, хусусан “AS-KAM PHARMA” ва “MAKRO FARM ANDIJON” МЧЖ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот давомида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, марказ таркибидаги қўмита ва лабораториялар фаолияти, дори воситаларига референт нархларни жорий этиш ҳамда маркировкалаш тизимига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

Шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон филиали фаолияти билан яқиндан танишилди. Жумладан, ЖССТнинг переквалификация жараёни доирасида амалга оширилаётган ишлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни халқаро талабларга мос равишда сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ҳамда стандартлаштириш борасидаги ишлар юзасидан маълумотлар олинди.  

***

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов жорий ҳафтада бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.  

Жумладан, Хитойнинг "Walvax Biotechnology Co., Ltd." ҳамда Россиянинг "БиоВитрум" компаниялари, Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги ҳамда Кореянинг KIND (Korea Overseas Infrastructure & Urban Development) корпорацияси вакиллари билан учрашди.  

Унда инвестиция масалалари, шунингдек, "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси доирасида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар муҳокама қилинди. Музокаралар ўтказилди ва бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришилди.  

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда