Тошкент вилояти пойтахтга яқинлиги сабабли барча янгиликлар биринчилардан бўлиб шу ерда татбиқ этилади. Аммо нимагадир вилоятда тиббиёт тизимини рақамлаштиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Хусусан, рақамлаштириш ва суғурта механизмини жорий этиш бўйича 2024 йили Президентнинг 2 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарор ва фармойиши қабул қилинган бўлишига қарамай, вилоятдаги аҳвол яхши эмас. 

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида DMED ахборот тизими жорий этилгани ҳолда, ходимларнинг ундан фойдаланиш даражаси қониқарсиз аҳволда. Масалан, март ойи давомида 780 нафар бемор қабул қилинган бўлиб, барчаси “навбатда” статусида қолиб кетгани ачинарлидир. Аслида, муассасада имкониятлар ҳам, компьютерлар ҳам етарли. Аммо АКТ мутахассиси ва IT-ҳамшираси вазифасига масъулият билан ёндашмаган. Филиал поликлиникасида аҳоли учун тартибли навбат тизими йўлга қўйилмаган. 

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалида DMED ахборот тизими мавжуд, бироқ ходимлар ундан талаб даражасида фойдалана олмаяпти. Касса ва дорихона модули ишлашида муаммолар бор. Муассаса поликлиникасида электрон навбат жорий қилинмаган. 

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази филиалида ахборот тизими номига жорий этилганлигини статистик маълумотлар ойда бир марта киритиб қўйилишидан ҳам билса бўлади. 

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази филиалида 79 компьютер бўлгани ҳолда, шундан 36 таси таъмирталаб аҳволда. 

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов томонидан Тошкент вилоятида видеоконференцалоқа шаклида ҳудуддаги соҳа раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди. 

Вазирлик матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, ана шулардан келиб чиқиб, раҳбарларга Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ибратли тажрибаси билан танишиш тавсия қилинди. 

Республика қон қуйиш маркази, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарларига ўз филиал ҳамда бўлимларини бир ой муддатда намунали ҳолатга келтириш юзасидан қатъий топшириқлар берилди. 

Шунингдек, йиғилишда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида тўлиқ локал тармоқ тортиш ишлари якунига етказилмагани қайд этилди. 

Вилоят бўйича 455 та компьютер локал тармоққа уланмаган. Уларнинг катта қисми Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳиссасига тўғри келади. 

Ўрганишлар давомида вилоят тиббиёт муассасаларида ахборот тизими жорий этилгани, бироқ ундан фойдаланишда муаммолар борлиги аниқланди. Масалан, қатор туман ва шаҳарлар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда оилавий поликлиникалари ходимлари тизимдан фойдаланиш бўйича етарли кўникмага эга эмас. 

Тадбирда вилоятдаги ижобий ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

М.Қосимова, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: тизимни рақамлаштиришда сусткашликка йўл қўйиляптими?