Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Тошкент давлат тиббиёт университетида илмий-тадқиқот ҳамда инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган талабалар билан учрашди.

Учрашув аввалида мамлакатимизда тиббиёт ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритилди. Бу борада ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида кўплаб ёшлар ўзларининг стартап ғоялари, чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишлари, шунингдек, таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этди.

Учрашувда илгари сурилган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларга менторлик қилиш ҳамда келажаги бор ташаббусларга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасидаги ёшларнинг фикри тингланди