Бугун – Тиббиёт ходимлари куни

Шифокорлар юзлаб, минглаб беморлар дардига малҳам бўлиши, кези келганда уларга қайта ҳаёт бериши, аксинча, биргина хато туфайли инсон умрига нуқта қўйиши мумкин. Бугун ана шундай масъулиятли, машаққатли ва шу билан бирга шарафли касб эгаларининг байрами!

Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни“ сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган табригини барча шифокору ҳамширалар, тизим жонкуярлари ўзгача қувонч ва кўтаринкилик билан қарши олмоқда. Ўз навбатида, жойларда ўтказилаётган тантанали тадбирларда соҳада эришилаётган энг муҳим ютуқ ва натижалар эътироф этиляпти.

Кеча пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасалари вакиллари учун ҳам байрам кечаси ташкил этилди. Унда тизим мутасаддилари, соҳа ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Маросим давомида бир гуруҳ шифокор ва ҳамшираларнинг муносиб тақдирлангани ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Унда таъкидланганидек, бугун юртимизда соғлиқни сақлаш тизими жадал ривожланиш ва янгиланиш босқичида. Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ва натижалари мамлакат тиббиёти қандай тез суръатлар билан тараққий этаётганини яққол намоён этмоқда.

– Маълумки, кейинги йилларда Президентимиз қўйган талаблар асосида тиббиётни трансформация қилиш, уни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда, – дейди соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров. – “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни ўзида мужассам этган ана шу янгиланишлар жараёнида соҳани халққа янада яқинлаштириш, малакали тиббий хизматни хонадонларгача олиб кириш бош мезон сифатида белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирли матбуот хизматининг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар 6 баробарга оширилиб, 42 триллион сўмга етди. Бу маблағлар ҳисобидан замонавий тиббий технологиялар жорий этилмоқда, сифатли хизматлар аҳолига янада яқинлаштирилмоқда. 

Президентимизнинг 2025 йил 19 майдаги тегишли фармони асосида бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг халқаро тажрибага асосланган янги модели амалиётга киритилди. Бу ислоҳот ҳозирча 15 та туман ва шаҳарда тажриба сифатида ўтказилмоқда ва аллақачон ижобий натижаларни бермоқда.

Қисқа вақт ичида 490 та тиббиёт муассасаси қайта тузилиб, 350 та мустақил оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилди. Электрон йўлланмалар ва рақамли ҳисобот тизими ишга туширилиб, молиялаштиришнинг “аҳоли жон бошига” тамойили жорий этилди. Натижада тез тиббий ёрдам чақириқлари қарийб 100 мингтага, шифохоналарда даволанувчи беморлар сони эса 43 минг нафарга камайди. 
Бу кўрсаткичлар аҳоли саломатлигига бўлган эътибор кучайганини англатади.

Рақамли технологиялар тизимни бутунлай янги босқичга олиб чиқди. DMED ягона электрон ахборот тизими орқали 36 миллиондан ортиқ фуқароларнинг тиббий маълумотлари ягона базада жамланди. Шу билан бирга, тез тиббий ёрдам хизматида электрон бошқарув тизими йўлга қўйилиб, чақириқларга етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарди. Келгусида “Online-шифокор” хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, бу аҳолига тиббий маслаҳатни масофадан олиш имконини яратади.

Юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган илғор технологик янгиликлар ҳам эътиборга сазовор. Республика тиббиёт марказларида жигар ва буйрак трансплантацияси, юрак кардиомиотомиясида сунъий чап қоринча ўрнатиш, суяк кўмиги трансплантацияси, эпилепсияда мияга чип ўрнатиш каби мураккаб операциялар маҳаллий мутахассислар томонидан муваффақиятли бажарилмоқда. Бу йил илк бор давлат шифохоналарида роботлаштирилган тиббий амалиётлар йўлга қўйилди. 

Сунъий интеллект асосида амалга оширилаётган текширув ва муолажалар сони 43 тага етди.

Тиббий кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам янги босқич бошланди. Учта олий ўқув юрти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди, Урганч давлат тиббиёт институти иш бошлади.

Саккизта тиббиёт олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтди. Бу соҳага замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни жалб этиш имконини кенгайтирди.

Шу билан бирга, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик янги сифат босқичига кўтарилди. Агар 2017 йилда хусусий тиббиёт муассасалари сони 3,5 мингтани ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич 9 мингдан ошиб кетди. Хусусий тиббий хизматлар улуши 10 фоиздан 30 фоизга етди.

Фармацевтика бозорида ҳам миллий маҳсулотлар улуши ортмоқда: сўнгги етти йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 триллион сўмдан 6,3 триллион сўмга, экспорт ҳажми эса 6,3 миллион доллардан 250 миллион долларгача ўсди. Бу рақамлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салоҳияти ва соҳа ислоҳотларининг самарасини яққол намоён этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонининг эълон қилиниши ҳам масъулиятли ва шарафли касб эгалари меҳнатининг муносиб эътирофи бўлди. Фармонга кўра, бир гуруҳ соҳа ходимлари “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, I даражали “Соғлом авлод учун”, II даражали “Соғлом авлод учун”, I даражали “Саломатлик”, II даражали “Саломатлик”, “Дўстлик” орденлари, “Соғлом турмуш”, “Келажак бунёдкори” ҳамда “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланди.

Уларнинг орасида Миллий тиббиёт марказининг трансплантология ва ангиохирургия бўлими мудири Аҳрор Сафаров ҳам бор. 

– Президентимиз фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирланиш мен учун улкан шараф ва масъулиятдир. Бу мукофот нафақат менинг, балки бутун жамоамизнинг меҳнатига, саъй-ҳаракатларига берилган юқори баҳодир, – дейди Аҳрор Сафаров. – Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир шифокорни янада фидойи бўлишга, халқ соғлиғини асраш йўлида янада катта натижаларга эришишга руҳлантиради.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда тиббиёт соҳаси нафақат технологик жиҳатдан, балки инсон саломатлигига бўлган муносабат нуқтаи назаридан ҳам янги босқичга кўтарилди. Шифокорлар меҳнати ва фидойилиги, давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ҳамда тизимли ислоҳотлар туфайли соғлом жамият сари дадил қадамлар ташланаётир.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: соҳадаги янгиланишлар нафаси