Нурафшон шаҳридаги “Cyber University” олийгоҳида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олимжон Омонов раҳбарлигида соҳа мутахассислари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда республика, Тошкент вилояти масъуллари, тиббий ёрдамни ташкиллаштириш, дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш, хусусий тиббиёт ва тиббий туризмни ривожлантириш шўъбалари ходимлари, давлат тиббий суғуртаси ва ички аудит департаментининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, шунингдек, назорат инспекцияси ходимлари иштирок этди. 

Шунингдек, барча туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган АКТ мутахассислари, шу билан бирга, ЗOOM орқали эса КТМП, ОП ва ОШП мудирлари ҳамда шифохоналар бўлим бошлиқлари ҳам қатнашди. Жараёнда вазир ўринбосари О.Омонов сўзга чиқиб, тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди. Жойларда учраётган муаммолар, ходимларнинг ўз вазифасига нисбатан масъулиятини ошириш борасида зарур тавсиялар берилди. 

Хусусан, ҳозир рақамли технологиялар орқали диагностика, даволаш, беморлар билан ишлаш, маълумотларни сақлаш ва таҳлил қилиш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу нафақат тиббий муассасалар фаолиятини енгиллаштиради, балки соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ошириб, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифати яхшиланишига олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. 

– Ҳозир Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфида 264 та тиббиёт муассасалар мавжуд бўлиб, барчаси юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Ҳудуддаги қарийб 264 та тиббиёт муассасаларида тўлиқ маҳаллий тармоқлар жорий этилди. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қўшимча Тиббиётни рақамлаштириш учун 2 миллиард сўм йўналтирилди. 264 та туман-шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг ҳаммасида электрон поликлиника (ДМЕД) ахборот тизими жорий этилиб фаол ишламоқда, – дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева. 

Тадбир давомида соҳа фидойилари меҳнати эътироф этилди. Хусусан, бир гуруҳ кичик тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JISIqNNw1MM" title="Tibbiyot: raqamlashtirish nazoratga olingan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, ЎзА. (видео)

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: рақамлаштириш назоратга олинган (+видео)