Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари, “GX” хайрия жамғармаси раиси Лян Чженъин бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанднинг бетакрор тарихий обидалари билан биргаликда вилоятдаги қатор тиббий муассасаларга ташриф буюриб, тиббий хизмат сифати, аҳоли ўртасида кўп кузатилаётган хасталиклар, болалар тиббиётида қўлланилаётган даволаш тизими, жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати имкониятлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, делегация Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургия маркази, Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида яратилган шароитларни бевосита кузатиб, у ерда фаолият юритаётган мутахассислар, даволанаётган беморлар билан мулоқот қилди.

- Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари тобора юксалиб бормоқда, - деди Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари, “GX” хайрия жамғармаси раиси Лян Чженъин. 

– Бизнинг ташрифимиз ҳам ушбу дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Кейинги вақтда сифатли тиббий хизматга бўлган талаб ортиб, соҳада рақамлаштириш кенг авж олмоқда. Афсуски, дунё миқёсида тиббий хизмат сифати паст, мутахассис кадрларнинг етарли малакага эга эмаслиги каби салбий ҳолатлар учрайди. Жамғармамиз ушбу жараёнларни имкон даражасида камайтириб, соҳага замонавий ёндашувни кенг татбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

[gallery-26145]

Самарқанддаги тиббиёт муассасалари билан танишув давомида ҳам тиббиётдаги асосий муаммолар нималардан иборат эканлиги, уларни бартараф этишда эътибор қаратилиши лозим бўлгн жиҳатлар ҳақида мутахассислар билан фикрлашиб олдик. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланади.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат сифатини оширишда халқаро ҳамкорлик