ФОТОРЕПОРТАЖ

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, аҳолига сифатли, қулай ва тезкор тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, рақамли тиббиёт, электрон навбат, масофавий маслаҳатлар каби замонавий имкониятлар кундалик ҳаётга жорий этилиб, фуқароларнинг шифохонага мурожаат қилиш жараёни анча осонлашмоқда. Бугун тиббиёт тизимида очиқлик, тезкорлик ва бемор манфаатини устувор қўйиш асосий тамойилга айланди. Буни Наманган шаҳридаги 2-оилавий поликлиника фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Мазкур тиббиёт муассасаси 7 та маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган бўлиб, қарийб 22 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади.  

[gallery-26753]

Бугунги кунда поликлиника тўлиқ рақамли тизимга ўтказилган. Фуқаролар уйдан чиқмасдан туриб электрон навбат олиш, қабул вақтини олдиндан белгилаш, шифокорлар фаолияти тўғрисида маълумот олиш каби қулайликлардан фойдаланмоқда. Бу эса навбатлар қисқариши, хизмат тезлиги ошиши ва беморлар учун ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Куз-қиш мавсумида поликлиниканинг иситиш тизими, тиббий жиҳозлар ҳолати ҳамда шифокорлар иш жараёни шаҳар ҳокими Аюбҳон Камолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилди. Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимларнинг тайёргарлиги ва мавсумий касалликлар бўйича профилактика ишлари алоҳида кўриб чиқилди.

Ўрганиш ишлари якунида аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш, хизмат сифатини ошириш, рақамли тизим имкониятларидан янада самарали фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат сифати ошмоқда