Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 60 ўринли Тошкент шаҳар филиали мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда беморларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади. Хусусан, қабул диагностика, неврология ҳамда реанимация бўлимларига алоҳида эътибор қаратилган.

Таъмирлаш ишларидан сўнг, шифохонада физиотерапия хизматлари янада такомиллашди. Магнитотерапия, УВЧ, электрофорез ва шифобахш жисмоний машқлар каби замонавий усуллар ёрдамида самарали реабилитация ўтказилади. 

Асосийси, “Ўткир ости склерозловчи паненссефалит” ташхиси билан назоратда турган болаларни шифохона шароитида белгиланган стандартлар асосида даволаш учун керакли бўлган дори воситалари билан таъминланган. Айтиш мумкин, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун беш миллиард сўмга яқин маблағлар сарф этилган. 

– Ҳозир ҳудуд бўйича болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи 1 минг 155 ўринли тиббиёт муассасалари бор. Жумладан, битта 260 ўринли вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, иккита алоҳида юридик мақомга эга Ангрен шаҳрида 82 ўринли ва Олмалиқ шаҳрида 87 ўринли болалар шифохоналари, 18 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг болалар бўлимлари, битта болалар сил касалликлари шифохонаси ва битта болалар сил касалликлар сиҳатгоҳи бор. Муҳими, давлатимиз томонидан мазкур йўналишга қаратилаётган эътибор туфайли йил сайин болалар саломатлиги тиклаш борасидаги ишлар янада яхшиланмоқда, – дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева. 

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат кўрсатиш яхшиланади