Сент-Луисдаги "Вашингтон" университетида инновацион технология яратилди – қон текшируви нафақат Алсгеймер касаллигини аниқлаш, балки касалликнинг жорий босқичини ҳам юқори аниқлик билан белгилаш имконини беради.

Тадқиқотда тасвирланган ташхис тести асаб ҳужайрасида муҳим иш бажарадиган тау оқсили бўлаги –МТБР-243 пептид аралашувини аниқлашга асосланган. Шикастланган молекула Алсгеймернинг асосий хусусияти экани маълум. Олимлар илгари мия омурилик суюқлигидаги МТБР-243 даражаси ва касаллик ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Янги ишланма ушбу пептиднинг қондаги концентрациясини ўлчаш имконини беради. Бу ташхис қўйишни сезиларли даражада соддалаштиради, эҳтимолий хавфни йўқотади, жараёндан фойдаланиш имкониятини оширади.

Хасталикнинг турли босқичларини бошидан кечираётган 163 нафар бемор иштирок этган синов кашфиётнинг юқори аниқлигини тасдиқлади. Қонда МТБР-243 аралашуви касаллик ривожланиши билан тезлашади. Натижада стандарт даража тахминан 200 баробар юқори бўлади. Ушбу маълумотни таҳлил қилиш орқали Алсгеймернинг босқичини 92 фоиз аниқликда белгилаш мумкин.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/gI76EUgcYY0" title="Tibbiy tashhisda innovatsion yangilik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бу янгилик ташхис жараёнини осонлаштириб, харажатни сезиларли даражада камайтиради. Шифокорларга касалликни дастлабки босқичлардаёқ самарали даво усулларини танлашга ёрдам беради.

Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий ташхисда инновацион янгилик (+видео)