Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан вилоят ҳудудида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини яширинча ишлаб чиқаришга бўлган уринишларга чек қўйилди.
Тезкор тадбирда Ички ишлар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ертўласида электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолда фаолият юритаётган “яширин цех” аниқланди.

Ўтказилган тадбирда умумий қиймати 33 миллион сўмга тенг 312 кг пахта чигити, 298 кг пахтадан олинган кунжара, 30 литр пахта ёғи ҳамда 1 дона ишчи ҳолатдаги “Жувоз” ёғ-мой аппарати ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА