ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган қарорлари ижроси доирасида соҳада қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда шифохонагача тез тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш” дастури доирасидаги грант лойиҳаси асосида Республика тез тиббий ёрдам марказининг Сурхондарё вилояти филиалида тез тиббий ёрдам ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга мўлжалланган ўқув-симуляция маркази фаолият бошлагани ҳам ушбу ислоҳотларнинг амалдаги намунаси бўлди. Ҳозирда вилоят тез тиббий ёрдам тизимида 228 та бригада 5 минг 172 нафар ходим фаолият юритмоқда. Эндиликда улар ушбу марказда доимий равишда малака ошириш имкониятига эга бўлди.
[gallery-26867]
Ўқув-симуляция марказида машғулотлар ўтказиш учун филиалдан тўрт нафар инструктор Корея Республикасида махсус қайта тайёрлов курсларидан ўтказилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА