Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Кўргазмада юртимизнинг турли ҳудудларидан тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат саноати, маиший кимё, фармацевтика, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларнинг 200 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, қўшни Афғонистондан 30 дан ортиқ тадбиркор ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбирнинг дастлабки куни икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида B2B учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Афғонистоннинг Балх вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириб, иқтисодий-инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, афғонистонлик тадбиркорларни халқаро савдо марказига жалб этиш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ярмарка мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун Афғонистон бозорига чиқиш, янги ҳамкорлар топиш ва ўзаро манфаатли шартномалар тузишга хизмат қилади.

Кўргазма-ярмарка 12 апрелгача давом этади.

Холмўмин Маматрайимов, 

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда “Made in Uzbekistan” кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда