Кейинги йилларда юртимизда тиббиётга эътибор ҳар қачонгидан кўра кучайди. Ўзбекистон Президентининг соғлиқни сақлашга оид бар қатор фармон ҳамда қарорлари қабул қилинганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Вилоят ва туманлардагина  эмас, ҳатто қишлоқларда ҳам тиббий хизмат кўрсатиш олдинги йиллардагига қараганда анча  яхшиланаётир.Янги, кўп қаватли  шифохоналар, оилавий поликлиникалар барпо этилмоқда.Натижада шифокор кадрларга эҳтиёж ортиб боряпти.

Айрим шифохоналарда олий маълумотли тиббиёт ходимлари етишмаётганлиги ҳам баъзи  муаммоларни келтириб чиқармоқда.Салкам уч миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Сурхондарёда  шифокорлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти йўқлиги  бир қатор  соҳаларга оид врачлар камлигига сабаб бўлаётган эди.

Бундан бир неча йиллар олдин вилоят марказида Тошкент тиббиёт акадамиясининг Термиз  филиали ташкил этилганлиги айни муддао бўлди.Тиббий илм  олиш учун ҳар йили минглаб ёшлар олис шаҳарларга боришга мажбур эди.Эндиликда тўрт ярим минг нафардан ошиқ ёшлар кенг ва ёруғ, замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган  хоналарда  билим олмоқда.

Яқинда ана шу олий таълим муассасасида ёшлар билан ижодий учрашув ўтказганимизда уларнинг билимга чанқоқ эканлигини кўриб хурсанд бўлдим.Талабалар ётоқхонасидаги Маърифат хонаси маънавиятга, китобга, бадиий асарлар ўқишга иштиёқманд ёшлар билан гавжум бўлди.

Диққатни жалб этадиган жиҳати шундаки, хорижий давлатлардан келган юзлаб ёшларнинг қувончи чексиз.Ҳатто 200 нафардан ошиқ ҳиндистонлик талабалар ҳам бу ерда билим олишаётган экан.Уларнинг айримлари биз билан мулоқот қилишга ошиқар эди.

Улар билан инглиз тилида саломлашдим.

Аммо миллионлаб кишиларнинг сўзлашув воситасига айланиб улгурган инглиз тилини янада яхшироқ билмаслигим панд берди.Хорижлик талабалар билан дилдан суҳбат қура олмадим.Лекин таржимонлар воситасида гурунг қилишга муваффақ бўлдим.Ёшларнинг таъкидлашича, ҳиндистонликлар юртимизга келиб таълим олишаётганлигидан ниҳоятда мамнун.Айниқса, Фурқат Отамуродов,Дилмурод Ҳожиев,Абдуқаҳҳор Раҳмонов,Хуршида Раупова,Ўғилбиби Файзиева,Исроил Маматалиев,Аброр Шарипов сингари фидойи устозлар шогирдларига ҳамиша  ғамхўр.Энг муҳими,уларнинг билим олиши, тиббиёт  сирларини яхши ўрганиши учун шароитлар яратилган.Турли лабораториялар, фан кабинетлари ёшлар ихтиёрида.

–Талабаларнинг китоб ўқишга иштиёқи баланд,–дейди филиал директори Фурқат Отамуродов.–Билим масканимизда минглаб дарсликлар, брошюралар ҳамда бадиий асарлар билан бойитилган кутубхона фаолият кўрсатаётир. Бугунги талабалар кўпроқ ижтимоий тармоқдан фойдаланади. Бу ерда роман, қиссалар, шеърларни ҳам ўқишга қизиқаётганлигидан мамнун бўлдим. Ҳиндистондан келган талабалар ҳам ўзбек тилини ўрганишяпти экан.

Ёшлар шифокорлик касби сирларини янада пухтароқ эгаллаш мақсадида шифохоналарда амалиёт ўтаётгани катта самара бермоқда.     

                                                                                          Жовли Хушбоқов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда ҳиндистондик талабалар таълим олишмоқда