ФОТОРЕПОРТАЖ
Иссиқ иқлимга кўниккан жанубликлар қор ёғишини алоҳида қувончли ҳодиса сифатида қарши олади. Бугун Термиз шаҳрида ёққан қор ана шундай қувончли лаҳзаларга сабаб бўлди.
Шаҳар қиш фаслининг ўзига хос оппоқ либосига бурканиб, бутунлай фарқли қиёфа касб этди. Ҳаво ҳарорати паст бўлишига қарамай, каттаю кичик кўчада сайр қилишга, табиатнинг бу камёб неъматидан баҳраманд бўлишга ошиқмоқда.
[gallery-26839]
Оппоқ қор, сокинлик ва тоза ҳаво Термизга ўзгача файз бағишлаш билан бирга, остонада эшик қоқаётган байрамдан дарак берди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА