Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 71 мамлакатидан 551 нафарга яқин полвонлар ўзаро беллашмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги кунида дзюдочилар  қизлар – 48, – 52, ўғил болалар – 60, – 66 кг. вазн тоифасида медаллар учун баҳсларга киришди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилиган терма жамоамизнинг 5 нафар аъзосидан 2 нафари бронза медали учун татамига чиқди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, – 60 кг вазндаги беллашувларжа Дилшод Каримов ва Муҳаммадкарим Носиров ўзаро баҳсда бронза медали учун рақобатлашди.  

Мазкур баҳсда ҳар иккала полвонимиз ҳам муносиб беллашди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқ бўлмагач, полвонлар “Golden Score” га қадар баҳс олиб борди. Қўшимча дақиқаларда Дилшод Каримовнинг қўги баланд келди ва жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди. 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг иккинчи кунги баҳслар якунига кўра 3 та олтин битта бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда турибди. Улар ортидан IJF байроғи остида ҳаракат қилаётган дзюдочилар 2 тадан олтин ва биронза медал билан бормоқда. Кучли учликни қозоғистонлик дзюдочилар 1 тадан олтин ҳамда кумуш ва 2 та бронза медал билан якунламоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида ҳамон биринчи