Мамлакатимиз энергетика соҳасида хавфсизлик, самарадорлик ва ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда текширувлар ўтказиб, муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўряпти.

Шу билан бирга, қайта тикланувчи манбалар, жумладан, геотермал энергиядан фойдаланиш бўйича ҳам амалий қадамлар ташланмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилоятида амалга оширилди. Ҳудудда ўтказилган тепловизор кўриклари жараёнида электр қурилмаларида меъёридан ортиқ қизиш ҳолатлари қайд этилди. Хусусан, Боёвут туманидаги 402-сонли трансформатор пунктида контактларда ҳарорат 92,1 ºC ни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан юқори экани аниқланди. Шу каби ҳолатлар яна 9 та трансформатор пунктида кузатилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва бажарилиши назоратга олинди. 

Мутасаддилар таъкидлашича, бундай ҳолатларни ўз вақтида бартараф этмаслик ускуналарнинг шикастланишига ва йирик иқтисодий зарарга олиб келиши мумкин. 

Шу билан бирга, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида геотермал энергиядан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди. 1964 йилда қазилган ва чуқурлиги 2 800 метр бўлган қудуқ тубида 92 градус иссиқлик мавжудлиги аниқланди. Махсус ҳисоб-китоблар қудуқнинг 2,0 мВт қувватдаги геотермал энергия ишлаб чиқариш салоҳияти борлигини кўрсатди. 

Лойиҳа бўйича Венгриянинг “Geomax” компанияси мутахассислари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг Қўқон шаҳридаги станция қурилишида иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинди. 

–Тепловизорлар ва геотермал энергиядан фойдаланишнинг асосий аҳамияти шундаки, улар энергия самарадорлигини ошириш ва ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини беради. Тепловизор ёрдамида бинолар, саноат ускуналари ёки коммуникация тармоқларидаги иссиқлик йўқотиш нуқталари аниқланади ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилади. Геотермал энергия эса табиий равишда ер ости манбалари орқали доимий ва барқарор иссиқлик тақдим этади, бу эса қайта тикланувчи ва экологик тоза манба сифатида энергия харажатларини камайтиради ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим роль ўйнайди. Инспекция томонидан ташкил этилаётган тадбирлар ҳам ана шундай муҳим мақсадлар билан боғлиқ, – деди “Ўзэнергоинспекция” бошқарма бошлиғи Аброрхўжа Султонов.

Инспекция ахборот хизмати қайд этганидек, Ўзбекистон энергетика тизимида амалга оширилаётган назорат тадбирлари нафақат мавжуд ресурсларни муҳофаза қилиш, балки янги, барқарор энергия манбаларини излаб топишга ҳам хизмат қилмоқда. Бу эса мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий барқарорликка эришишда муҳим омил ҳисобланади. 

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тепловизорлар ва геотермал энергиядан фойдаланиш қандай афзалликларга эга?