Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “J100” таснифига кирувчи халқаро турнирнинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чорак финалчилар номи аниқ бўлди.
Қувонарлиси, мазкур йўналишда ҳамюртларимиздан Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ва Абдулазиз Усмонжонов тандеми ярим финал остонасида нейтрал теннисчилар Федор Алтуков ва Иван Дороховга қарши ўйин ўтказса, Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев дуэти чорак финалда Ҳонг Конг вакили Сиу Чи Ченг ва польшалик Виктор Жез билан рақобатлашади.
Шунингдек, Нуриддин Бахтиёров ва Суҳроб Саидов 1/2 финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Тоир Кайретдинов ва Мансур Саинов, Маҳмудбек Бекназаров эса қозоғистонлик шериги Родион Траигел билан биргаликда Тимур Сауленко (Қозоғистон) ҳамда Арсений Требукинга (Қозоғистон) қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА