Андижонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида J30 таснифига кирувчи нуфузли мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чорак финал иштирокчилари номи аниқланди.
Жумладан, ўғил болалар ўртасидаги жуфтликлар орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдураҳмон Каримов ва Алан Зинатулин тандеми нейтрал теннисчилар Глеб Фунтиков ва Никита Кочегаров билан чорак финалда рақобатлашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу босқичда Никита Ғафуров ва қозоғистонлик шериги Арафат Мустафа билан дуэт ҳосил қилиб, нейтрал мақомдаги теннисчилар ака-ука Андрей ва Сергей Бокаревга ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Шунингдек, ёш теннисчиларимиздан Юсуфбек Маликов ва Ҳамиджон Мансуров жуфтлиги россиялик Виктор Макаров ҳамда ҳамюртимиз Амир Сафоевга қарши ўйин ўтказади.
Қизлар орасида эса Элнура Болтабоева ва Муслимахон Турдимуродова нейтрал теннисчилар Варвара Бердиева/Мария Сосунова билан беллашса, Самира Қазиева ҳамда Эмилий Ким қозоғистонлик Эвелина Балаганская ва Татяна Ивановани синовдан ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА