Темурийлар даврида Наврўз энг улуғ ва энг азиз, инсонларга чексиз қувонч улашувчи байрам сифатида нишонланган.
Алишер Навоий ҳам ўз асарларида “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз”, деб бежиз бу кунни алоҳида ёд этмаган.
Темурий шаҳзода Мирзо Улуғбек даврида Наврўз ва Меҳржон байрамларини нишонлаш кенг тус олган. Ҳатто бу байрамларни яхши ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик рағбатлантирилиб турилган.
Бунинг исботи эса ўша даврнинг таниқли шоири Саккокий ижодида Улуғбекка атаб ёзган қасидаларидан бирида намоён бўлган.
Гулистон аҳлини бу кун эрур ҳам ийди Наврўз,
Улар гул сочдилар, ман ҳам кетурдим хуш бу ҳалвони.
Ёхуд гул васлаларидин тикиб бир хилати зебо,
Бу мажлисга кетурмакка тиладим асли волони.
Н.Раҳмонова, ЎзА