Олтин кузнинг муҳим воқеаси - “Ўзэкспомарказ” павильонларида бир варакайига 3 та йирик кўргазма ўз ишини бошлади. Булар: “Heimtextil”- интерьер, “Apparel Sourcing” – тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, “Texworld” –мато, аксессуарлар ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологиялари бўйича халқаро кўргазмалар. Айтиш керакки мазкур намойишлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг халқаро текстиль бозорларига кириб бориши учун тадбиркорларимизга йўл очиб беради. Бу ерда шунингдек “Болалар учун маҳсулотлар ва ечимларнинг халқаро кўргазмаси” ҳам ўз фаолиятини бошлади.

14-16 октябрь кунлари 8 минг квадрат метр жойда 300дан ортиқ компаниялар, шу жумладан бизни бозорда доимо иштирокчи бўлган йирик харидорлар кўргазма павильонларини диққат билан кузатиб борадилар. Табиийки кучли рақобат муҳитида ҳар бир ишлаб чиқарувчи кўпроқ шартномалар тузишга интилади, ички ва ташқи бозорга мўлжалланган энг сара маҳсулотларини намойиш қилишга уринади.  

- Бу галги кўргазма иккинчи бор ўтказилмоқда, - дейди “MesseFrankfurt” компаниясининг Марказий Осиё бўйича вакили Евгений Аллес. - Ўтган йили ушбу намойишлар CAEx да ташкил қилинганди. Бу йил яна шаҳарга қайтдик. Навбатдаги кўргазмамизда 20 фоиз ўсиш кузатилди. Текстиль саноатининг барча йўналишлари қамраб олинди ва халқаро талаблар асосида ўтмоқда. Зеро, “Messe Frankfurt” компанияси бундай кўргазмаларни ташкил этишда халқаро тажрибага эга. Хитой, Париж, Нью-Йорк шаҳарларида ана шу каби йирик кўргазмаларни ўтказганмиз. Бу борада Тошкент Марказий Осиё минтақасида муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланади. Ўндан ортиқ давлатларнинг тадбиркорлари иштирок этмоқда. Айниқса, Хитой маҳсулотлари учун жуда кенг майдон ажратилди. Чунки, ушбу мамлакат бу соҳада кўп йиллардан буён етакчилик қилиб келади.  Ўзбекистон ҳам текстиль тармоғида минтақада тез ривожланиб бораётган етакчи давлатлардандир.  

Масалан, Наманган вилоятининг Давлатобод туманидан келган тадбиркор кўргазмада 54 хил маҳсулотини тақдим этди. Асосан оммабоп бўлган, мавсумга мос бежирим эркаклар кийимлари. Ҳозирда корхона раҳбари 6 млн долларлик экспорт шартномасига эга бўлсада, бироқ ушбу рақамни 10 млн долларга етказмоқчи.  

Бугун Ўзбекистон ўз маҳсулотларини 90 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилмоқда. Бу борада тайёр маҳсулотлар улуши йилдан йилга кўпайиб боряпти. Бунга асосан шу каби йирик кўргазмаларда намойиш қилинаётган тайёр маҳсулотлар, подиумлар,  эришилган шартномалар ва тор доирадаги учрашувлар муҳим ўрин тутмоқда. Кўргазма доирасида тадбиркорлар учун B2B учрашувлари, панель мулоқотлар, сессиялар, маҳорат дарслари, қизиқарли суҳбатлар ҳам ташкил этилаётир. 

Кўргазма намойишлари ранг-барангдир. Уй ва интерьер учун табиий матолардан иборат текстиль, тўқмачилик, тайёр кийим-кечаклар, аксессуарлар, замонавий технология ва инновацион ечимлар. Албатта буларнинг барчаси бугунги кун талабидан келиб чиқадиган, мавсумга мос таклифлар.          

Яна бир эътиборли томони, текстиль маҳсулотларимиз учун анъанавий бозор географияси энди Европа, АҚШ, Яқин Шарқ давлатларидан келган келган 200 нафардан ортиқ харидорлар ҳисобига янада кенгайиши кутилмоқда. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6v8Wy5IPkD4?si=Qt0v6R2i_i10VOdZ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ҳамроз Баёнов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Текстиль соҳасининг муҳим кўргазмаси иш бошлади (+видео)