Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебреесус Дональд Трампнинг молиявий ёрдамни қисқартириш ва БМТ соғлиқни сақлаш агентлигидан чиқиш қарорига жавобан, бу қадам глобал соғлиқ хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг 2023 йилдаги ҳиссаси 640 миллион доллар бўлган ва бу ташкилотнинг энг катта молиявий манбаси эди. Маблағларнинг қисқариши туфайли ЖССТ бу йил 600 нафар ходимини ишдан бўшатишга мажбур бўлди.

– Бу хайрия эмас, ҳамманинг хавфсизлиги учун сармоя, – деди Тедрос.

Шунга қарамай, у Трампнинг соғлиқни сақлаш соҳасида баъзи ташаббусларини, жумладан, Ғазодаги болаларни эвакуация қилишга ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Тедрос Трампнинг “ЖССТ Хитойга ён босган” деган айбловларини рад этиб, тузилманинг COVID-19 келиб чиқиши бўйича барча тахминларни текшириш тарафдори эканини эслатиб, АҚШ ва бошқа донорлар ташкилотдан чиқиш ўрнига уни ислоҳ қилишда ҳамкорлик қилиши зарурлигини урғулади.

– Бу бутун дунёнинг ҳамкорлигига таянадиган соҳа, бундай вақтда орқага чекиниш мантиқсиз, -деди у.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тедрос Адханом Гебреесус: ЖССТни ислоҳ қилиш керак, тарк этиш эмас