Юртимизда таълим соҳасида янги ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиш орқали ёшларнинг ижтимоий тенглик ва баробар имкониятларга эга бўлишига хизмат қиладиган ташаббуслар кенг қўлланилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири - “Teach For Uzbekistan” дастури бўлиб, у иқтидорли, малакали ва мотивацияга эга ёш мутахассисларни мамлакатнинг чекка ҳудудларида ўқитувчилик фаолиятига жалб этишни мақсад қилган.

Бу ҳақда дастур директори Умида Йўлдошева ЎзА мухбирига интервью берди:

– Мазкур дастур давлатга қарашли бўлмаган, нотижорат ташкилот ҳисобланади ва 2024 йил март ойида ўз фаолиятини бошлаган. Унинг асосий мақсади эса мамлакатнинг энг нуфузли олийгоҳларини битирган ёшларни танлаб олиб, уларни икки йил мобайнида педагогик фаолият юритиш учун мутахассис етишмовчилиги мавжуд бўлган чекка ҳудудларга юборишдан иборат.

Жорий йилда ташкилот 1074 та ариза қабул қилган бўлиб, шулардан 39 нафар иқтидорли ва фидойи ёш мутахассис танлаб олинди. Танлов беш босқичда ташкил этилиб, номзодларнинг фан билими, етакчилик қобилияти, волонтёрлик тажрибаси ва ижтимоий масъулиятига эътибор қаратилди. Танлаб олинган 31 нафар иштирокчи Сурхондарё вилоятининг Термиз, Қизириқ ва Музробот туманларида икки йиллик ўқитувчилик фаолиятини амалга оширади.

“Teach For Uzbekistan” дастурининг муҳим босқичларидан бири ёзги институт ҳисобланади. Унда иштирокчилар педагогик қайта тайёргарликдан ўтишади. Институт доирасида XXI аср технологияларини дарсларда қўллаш, гуманистик педагогика, болалар билан мулоқот қилиш, таҳлил ва лойиҳа бошқаруви каби модуллар ўргатилади.

Ёзги таълим лагери эса амалий тажриба майдони вазифасини бажаради. Жорий 30 июлдан 4 августгача Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар” оромгоҳи ҳудудида “Teach For Uzbekistan” ташаббуси доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ёзги таълим лагери ташкил этилди. Дастур иштирокчи муаллимлари улар билан дарс ўтказиб, ўз билим ва кўникмаларини амалда синаб кўришди. Тренинглар давомида методист ва мутахассислар томонидан дарслар баҳоланди ва иштирокчиларнинг ҳудудларда мустақил фаолият юритишга тайёрлиги аниқланди.

Дастурдаги иштирокчилар нафақат ўқитувчилик, балки ижтимоий фаолият ҳам олиб боришлари кўзда тутилган. Улар таълим сифатини ошириш билан бирга, рақамли, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлик каби соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишга тайёрланади.

Шунингдек, “Teach For Uzbekistan” ўз иштирокчиларини икки йил давомида молиявий ва методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаб боради. Мутахассислар дарс бериш, тадқиқотчилик ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий машғулотлар ўтказиб, уларнинг ўсишини таъминлайди.

Ҳудудлар танлови  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган. Асосий эътибор ўқитувчилар етишмаслиги кузатиладиган, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заиф ҳудудларга қаратилган. Ўтган йили 740 нафар номзоддан 13 нафар иштирокчи танлаб олинган ва Қашқадарё вилояти ҳудудларида фаолият олиб борган бўлса, жорий йилда бу рақам янада ошиб, 31 нафар ёш муаллим янги ҳудудларга йўл олмоқда.

Айтиш жоизки, “Teach For Uzbekistan” дастури орқали мамлакатда таълимга бўлган ёндашувни тубдан янгилаш, иқтидорли ёшларни жамият равнақига хизмат қилувчи фаол шахслар сифатида шакллантириш мақсад қилинган. Ушбу ташаббус нафақат мутахассис етишмовчилигини бартараф этишга, балки ёшларнинг ижтимоий масъулиятини кучайтириш, тенг имкониятларни яратиш ва чекка ҳудудларда таълим сифатини оширишга қаратилган муҳим қадам сифатида аҳамиятлидир.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Teach For Uzbekistan" - чекка ҳудудларда таълим сифатини оширишга қаратилган янги ёндашув