Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашув ўтказди.

Қардош давлат ҳукумати расмий ахборот манбалари маълумотига кўра, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Aкмарал Aлназарова ТДТ соғлиқни сақлаш вазирлари 5-йиғилиши якуни бўйича маъруза қилди.

Учрашувда аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигига эътибор қаратилди. Бош вазир аҳоли саломатлигига таҳдид солаётган кенг кўламли таҳдидларга фақат мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва яқин ҳамкорлик орқали самарали жавоб бериш мумкинлигини таъкидлади.

Мулоқотда келгуси икки йилда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш, фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш, сил ва бошқа оғир касалликларга қарши курашиш, фармакология соҳасида ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратади