Вашингтон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби, элчи Кубаничбек Ўмуралиев Гудзон институти президенти ва бош директори (CEO) Жон Уолтер билан учрашув ўтказди.

16 декабрь куни бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар минтақадаги долзарб жараёнлар, шунингдек, шаклланиб бораётган глобал тенденциялар юзасидан фикр алмашди.  

Бош котиб ТДТнинг сиёсий мулоқотни ривожлантириш, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш ҳамда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари тобора фаоллашиб бораётганини таъкидлади.

Гудзон институти президенти Жон Уолтер ТДТнинг халқаро майдондаги роли ортиб бораётганини юқори баҳолаб, институт ва ТДТ ўртасида таҳлилий маълумотлар алмашинувини кенгайтириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.

Учрашув давомида геоиқтисодиёт, энергетика масалалари, шунингдек, туркий дунёнинг узоқ муддатли ривожланиш салоҳияти юзасидан атрофлича фикр юритилди. Томонлар ТДТ Котибияти ва Гудзон институти ўртасидаги ҳамкорлик ва мулоқотни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ Бош котиби Гудзон институти раҳбарияти билан учрашди