“Uzbekistan Airports” АЖ ташаббуси билан суратга олинган 22 дақиқалик “Тайметов. Ғалаба парвози” номли фильм Москвада “Художественный” кинотеатрида бўлиб ўтган “Маданиятлар мулоқоти” XIX Халқаро медиа-форумида намойиш этилди.

Фильм болалигидан парвоз қилишни орзу қилган, машаққатли синовларга бардош берган ва миллий авиация афсонасига айланган инсон тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Қайд этиш лозимки, мазкур халқаро медиа-форум 20 йилдан бери ўтказиб келинади.  Дунё бўйлаб ташриф буюрадиган  медиа экспертларини бирлаштирадиган энг йирик платформалардан бири саналади.  

— Фильм премьераси шундай кенг кўламли форум доирасида бўлиб ўтгани  биз учун катта шараф, – дейди фильм режиссёри Элдор Йўлдошев. – Ушбу машҳур кинотеатрда сўнгги ўн йилдан буён илк маротаба  ўзбек фильми   намойиши бўлиб ўтди.   Бу "аншлаг" ижодий гуруҳ учун катта хурсандчиликка сабаб бўлди.  Дунё эътироф этган,  фахрлансак арзийдиган аждодларимиз бор. Бундан 80 йил муқаддам   ўзбек ўғлонларининг исми тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилди. Абдусамат Тайметов ўзининг тўрт нафар жанговар сафдоши билан биргаликда Берлиндан Москвага Германиянинг урушда сўзсиз таслим бўлгани тўғрисидаги баённомани олиб келишдек шарафли вазифани қойилмақом этиб бажарди.  

Премьерада Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси, “Москино” мутасаддилари  ва дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан медиа соҳаси етакчи вакиллари иштирок этди. Тадбирда тақдим этилган 30 та фильм орасида “Тайметов. Ғалаба парвози” XIX  Халқаро “Маданиятлар мулоқоти” медиафорумида энг яхши фильм сифатида махсус диплом билан тақдирланди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тайметов. Ғалаба парвози” халқаро медиафорумда энг яхши фильм бўлди