Тайланд ва Камбоджа раҳбарлари сўнгги ўн йилликдаги энг қонли можарони якунлаш мақсадида кеча ярим тундан бошлаб кучга кирган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилмоқда.

Икки ўлка етакчилари Малайзиянинг Путражая ҳудудида ушбу давлат бош вазири, ASEAN минтақавий блокининг амалдаги раиси Анвар Иброҳим мезбонлигида музокара ўтказди ва унда томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва бевосита мулоқотни тиклашга келишиб олди. 

– Бугун тун ярмидан бошлаб сўзсиз ўт очиш тўхтатилади, -деди Анвар Иброҳим матбуот анжуманида.

Жануби-Шарқий Осиёдаги икки қўшни давлат ўтган ҳафта ичида ўзаро зиддиятга киришган эди. Ҳатто қуруқлик чегаралари бўйлаб турли отишмалар кузатилди, оғир артиллерия қуроллари ишга солинди, ҳаво ҳужумлари авж олди.

Малайзия етакчиси пайшанба куни ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни таклиф қилган эди, Хитой ва Қўшма Штатлар ҳам бунга ёрдам беришини айтганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп дам олиш кунлари ҳар икки етакчига қўнғироқ қилиб, келишмовчиликларни бартараф этишга чақирди ва агар лидерлар низони тўхтатмаса, улар билан савдо битимлари тузмаслигини маълум қилганди.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишди