Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Худойбердиев Санжар Собирович Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

С.Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008 — 2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов