Тайинлов
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган сессияда ташкилий масала кўрилди. Ваҳоб Ҳамидович Қаҳҳоров Пешку тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
2021 йилдан бери Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов қатнашди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.