Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йил – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га бағишланган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали юқори савияда ўтказилди.
Фестиваль доирасида рассомлар ҳамда дизайнерлар кўргазмалари, олий ўқув юртлари талаба-ёшлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари иштирокида маҳорат дарслари, Амударё туманидаги диққатга сазовор жойларга ижодий сафар ташкил этилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазмалар саройида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-23033]
Тадбирларда фаол иштирок этган ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчиларга Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин, кумуш ва бронза медаллар, диплом ҳамда сертификатлари топширилди.
Жумладан, Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари Нилуфар Бекбаева, Атабек Мнажбаев, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Айназар Узақбоев олтин, Айдана Даўлетмуратова, Хатиша Танатарова, Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўкувчиси Муслима Медетбаева кумуш, Ж.Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Айгумис Пишенбаева, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Жанболат Нургалиев, Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Нийетбай Зиятбаев бронза медаллари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.