Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2025 йил – “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га бағишланган халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали юқори савияда ўтказилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида концерт дастури, рассомлар ҳамда дизайнерлар кўргазмалари, олий ўқув юртлари талаба-ёшлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиларининг расм чизиш жараёнлари, маҳорат дарслари ўтказилди.

Мазкур фестиваль доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Санъатшунослик факультети талабаларининг “Дебют” номли ижодий кўргазмаси ташкил этилди. Унда талаба-ёшларнинг 115 та ижодий иши ўрин олди.

Университет таркибида 2020 йилда Санъатшунослик факультети очилди ва талабаларга учта йўналишда – рангтасвир, амалий бадиий санъат (кулолчилик) ва дизайн (либос ва матолар) мутахассисликларида таълим берилмоқда. Талабалар мамлакатимизда ҳамда чет давлатларда бўлиб ўтган халқаро танловлар, семинар ва фестивалларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад, ушбу соҳада таълим олаётган талабаларнинг ижодий маҳоратини кузатиш, уларнинг ижодий ишлари орқали халқимиз тарихи, маданияти, урф-одатлари акс эттирилган картиналарни томошабинлар эътиборига тақдим этиш, юртимизда кулолчилик соҳасининг қайта тикланиши ва ривожланишини йўлга қўйиш, уларнинг яратган асарлари билан эстетик завқ олиш ҳамда яқиндан танишишдир.

Санъатшунослик кафедраси профессор-ўқитувчиларининг таълим жараёнида ёш истеъдод эгаларига тасвирий ва амалий санъат сирларини, қонун-қоидаларини, расм чизиш усулларини ўргатиши талабаларнинг ижодий ишларининг янада ривожланишига катта туртки бўлаётганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, Р.Абдимуратовнинг “Чоржаў Абдиров портрети”, Р.Серимбетовнинг “Она ва бола”, Р.Таўмуратовнинг график, С.Алламбергеновнинг Қорақалпоқ миллий нақшлари билан безатилган керамика-кулолчилик ишлари, М.Жуманиязованинг миллий нақшлар акс этган каштачилик буюмлари, Г.Атаниязованинг декоратив композициялари ва бошқа кўплаб ёшларнинг ижодий ишлари кўргазмадан ўрин олган. Пейзаж, портрет, натюрморт асарларида ёш рассомларнинг она юртимиз табиати, халқимизнинг урф-одатларига бўлган муҳаббати яққол намоён бўлади.

[gallery-22964]

Тасвирий ва амалий санъат фестивали 25 апрелгача давом этади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тасвирий ва амалий санъат фестивали давом этмоқда