Жорий йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи вилоятнинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий инфратузилмасини тубдан янгилашга хизмат қиладиган муҳим стратегик босқични бошлаб берди.

Давлат раҳбари Зомин туманида барпо этилаётган саноат объектлари ва ишлаб чиқариш майдонлари билан танишди. Бу ташриф вилоят саноатини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини касбий тайёргарликдан ўтказиш бўйича аниқ стратегик вазифаларни белгилаб берди.

Зомин технопарки ҳудудида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар — умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик 31 та саноат лойиҳаси маҳаллий ишчи кучига бўлган талабни кескин оширди. Шу эҳтиёжни қоплаш ва ёшларни замонавий ишлаб чиқариш жараёнларига тайёрлаш мақсадида ушбу технопаркда қисқа муддатли малакавий тайёрлов курслари йўлга қўйилди.

Курслар дуал таълим тамойили асосида ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларга ҳам эга бўлмоқда. Таълим жараёнида иштирокчилар саноат соҳаларига мос замонавий ускуналарда ишлаш, хавфсиз меҳнат услублари ва ишлаб чиқариш технологияларини пухта ўзлаштирмоқда.

Бу лойиҳа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Шу тариқа, маҳаллий аҳолини касбий жиҳатдан тайёрлаш, иш билан таъминлаш ва ҳудудий саноатни мутахассислар билан банд этиш яхлит тизими шаклланмоқда.

Президентимиз бу борадаги ишлар муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, малакавий тайёрловни янада кенгайтириш, ҳар бир саноат лойиҳаси атрофида кадрлар тайёрлашни тизимли равишда ташкил этиш зарурлигини қайд этди.

Зомин технопаркида қурилаётган маиший техника заводи, логистика марказлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш лойиҳаларида минглаб иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бу эса тайёр мутахассислар захирасини тезкор шакллантиришни тақозо этади.

Қисқа фурсат ичида амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар нафақат ишсизликни камайтириш, балки келажак саноати учун зарур бўлган инсон капитали асосларини яратишда муҳим аҳамиятга эга. Зомин тажрибаси кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этилиши кутилаяпти.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташрифдан сўнг: аниқ стратегик вазифалар белгилаб берилди