
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати маълум қилишича, музокара ТДТга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ўринбосарлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтган.
Мулоқот давомида томонлар асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этган ҳолда, кўп томонлама алоқалар кўламини янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилган. Шунингдек, тегишли тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш зарурлигига ҳам эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Президенти томонидан Ташкилот саммитларида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида урғу берилган.
Азиза Алимова, ЎзА.