ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Норин тумани Ўзбекистон маҳалласида фаолият кўрсатаётган Марказий кураш зали 2024 йил “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 миллиард 150 миллион сўм маблағ ҳисобига қайта таъмирланиб, замонавий ва барча шароитларга эга ҳолатга келтирилди.  

Иншоотнинг том қисми, иситиш тизими янгиланди, спортчилар учун замонавий ювиниш, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа қулайликларни қамраб олган қўшимча бино фойдаланишга топширилди.

Тақдимот маросимида туман жамоатчилиги, нуронийлар, ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қатнашган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов юртбошимиз раҳнамолигида ёшларга берилаётган эътибор, хусусан, спорт соҳасида яратилаётган шароитларга тўхталиб, бунга жавобан норинлик ёшлар орасидан ҳам жаҳон, олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ишонч билдирди. 

[gallery-22757]

Сўнг рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар марказ шароитлари билан яқиндан танишди.  

Таъкидлаш керак, мазкур кураш залида спортнинг эркин ва юнон-рум кураш турлари бўйича секциялар фаолият олиб боради. Айни пайтда 250 нафардан зиёд ёш ушбу мажмуада спорт машғулотларига қамраб олинган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббусли бюджет: Норин туманидаги спорт мажмуаси янгича қиёфа касб этди