ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил байрамини кўтаринки руҳда, файзли ва осойишта муҳитда ўтказиш, аҳолига байрамона кайфият улашиш билан бир қаторда жамоат хавфсизлигини таъминлаш муҳим.
Шу мақсадда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев ҳамда Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида байрам кунларида жамоат тартибини сақлаш таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Ўрганиш ишлари давомида боғдаги байрамона муҳит, ҳудуднинг ёритилиши, тозалиги ва умумий ташкилий ҳолат кўздан кечирилди.
[gallery-26800]
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғи Янги йил байрами кунлари наманганликлар ва шаҳар меҳмонлари учун асосий ҳордиқ масканига айланади. Бу ерда байрам дастурлари, маданий тадбирлар ва оммавий томошалар ташкил этилиши кўзда тутилган.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.