Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Telegram ва Instagram тармоқларида кредит лимитларини нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олиб фирибгарлик содир этган аноним шахслар фаолияти фош этилди.

ИИББнинг "Ахборот соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси" тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган Б.Н. ҳамда унинг уч нафар шериги қўлга олинган.

Текширувда маълум бўлишича, гумондорлар Телеграм ва Инстаграмда "лимитлаш хизмати" номли саҳифаларни очиб, микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган кредит лимитларини нақд пулга айлантириб беришни ваъда қилган.  

Улар ушбу мақсадда ўзлари расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, фуқаролардан олинган жами 1 миллиард 32 миллион сўм маблағни алдов йўли билан ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди ва уларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда етказилган моддий зарарларни ундириш чоралари кўрилмоқда ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тармоқларда "лимитлаш хизмати" билан фуқароларни алдаб, 1,03 млрд сўмни ўзлаштирган шахслар ушланди