Ҳар йили Тошкент шаҳрида анъанавий “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказиб келинади. Ушбу тадбир асосан иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда саноат кооперациясини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга корхоналар ўз маҳсулотлари ва имкониятларини намоён этиб, янги ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишлари мумкин бўлади.

Ярмарка доирасида импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, шунингдек, йирик инвестиция ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳим келишувларга эришилиши кутилмоқда.  

Айтиш керакки, 2025 йил якунига етмоқда. Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Бу эса қилинган ишларни сарҳисоб қилиб, янги марралар сари режалар тузиладиган палла дегани. Кўргазмага келиб айнан ана шу режаларни пишитиб олиш, имкониятларни чамалаб, бирор-бир янгиликка қўл уриш ҳам мумкин. Зеро, тадбиркорлик бир жойда тўхтаб турадиган соҳа эмас.  

Бу ерда тузиладиган шартномаларнинг ҳам салмоғи кенг. Масалан, биргина ҳудудларда ўтказилган саноат ярмаркаларида “Электронкооперация портали” орқали маҳсулотлар савдоси бўйича қиймати қарийб 5.2 трлн сўмлик 24 мингдан ортиқ шартномалар имзоланганди. Республика даражасидагисанот ярмаркасида бунданда юқори натижалар кутилмоқда. Шу боис “Ўзэкспомарказ”нинг барча павильонларида тармоқларга ажратилган ҳолда стендлар ташкил этилди.  

Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси 15-19 декабрга қадар давом этиб, жами 5 мингга яқин тармоқ ва ҳудудий корхоналар иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 780 та корхона ўзлари ишлаб чиқарадиган 6 мингдан зиёд маҳсулот турлари билан қатнашмоқда. Бундан ташқари ушбу ярмаркада 70 дан ортиқ халқаро бренд эгалари ва йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компания вакиллари иштирок этяпти.

Ярмаркада яна бир янгилик. Имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўргазма майдонида махсус сектор ажратилиб, унда ногиронлиги бўлганларга корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган 340дан ортиқ турдаги маҳсулот намойиш этилди.  

Эътиборлиси, ҳар бир стенднинг ахборот марказида, импорт товарларининг қиймати, хусусиятлари, уларни ишлаб чиқариш учун сарфланаётган хомашёларнинг номи ҳақида тўлиқ маълумотлар ёритилган. Шу билан бирга ушбу импорт товарларни маҳаллийлаштириш бўйича юздан ортиқ тайёр инвестиция лойиҳалари таклиф этилмоқда.  

Хулоса қилиб айтганда, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар мамлакатимиз саноатига ижобий таъсир этиб, иш ўринларини яратиш, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, кичик тадбиркорлик субъектлари, айниқса янгидан ташкил этилаётган корхоналар маҳсулотларига бозор топишга кўмаклашади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4JZAnn1T0wQ?si=kbgeRW6p53my4OHz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тармоқлараро саноат ярмаркаси” тадбиркорга катта имконият (+видео)