Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм берилди. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда. 

– Фақат бюджетга қараб қолмасдан, бу ишларга хусусий секторни кенг жалб қилса бўлади-ку!, – деди Президент.

Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос объектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та объектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.

Туризм объектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди. 

Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди