Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тарихий обидалар соҳасига оид фаолият ва қонун ҳужжатлари ижроси доимий назоратга олинган.

Тарихий обидаларни асраш ҳар қандай жамиятнинг маданий ва маънавий меросини келажак авлодларга етказишдаги муҳим вазифалардан биридир.  

Мўйноқ туманида ўндан ортиқ, Қўнғирот туманида элликдан ортиқ маданий мерос объекти қаторига киритилган тарихий ва диққатга сазовор жойлар мавжуд. Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Ш.Муҳаматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ушбу маданий мерос объектларининг сақланиш аҳволини ўрганди.  

Ўрганиш натижасида ҳудудлардаги маданий мерос объектлари ва бошқа тарихий бино ва иншоотларни тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда, тўлиқ хатловдан ўтказилиши қайд этилди. Уларнинг тарихий аҳамиятини белгилаш, рўйхатини янгилаш ва туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.  

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий обидалар прокуратура назоратида