Саммитдан сўнг...

Самарқанд шаҳри навбатдаги нуфузли тадбирга мезбонлик қилди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити, унда билдирилган фикрлар ва илгари сурилган ташаббусларни дунё эътироф этмоқда.

Ушбу нуфузли саммит ишида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг асосий институтлари раҳбарлари иштирокида кўп томонлама тадбирлар бўлиб ўтди. Хусусан, икки минтақа ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Саммит тарихий илдизларга эга муносабатлар ҳозирги замон шароитига мос тарзда жадал ривожланаётганини яққол кўрсатди.

Саммитдан кутилаётган натижалар, аниқ режа ва мақсадлар ҳақида бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг фикрларини ёзиб олдик.

Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:

– Саммит тарихий аҳамиятга эга воқеаларга бой бўлди. Шу куни Президентимиз Самарқанд халқаро иқлим форумида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади. Унда иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ эканлигига алоҳида аҳамият қаратилди.  

Минтақамиз аҳолиси йигирма беш йилдан сўнг юз миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумли ерлар тез суръатлар билан қисқариб бораётганига эътибор қаратилди. Бугунги кунда минтақадаги умумий ер майдонининг йигирма фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан кейин ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиб кетиши мумкин. Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, махсус дастурлар доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳимлигига урғу берилди.  

Президентимиз пайдо бўлаётган масалаларни ҳал қилишда дунёга очиқлигимизни, янги Ўзбекистон барча соҳаларда ҳамкорликка тайёр эканлигини яна бир бор амалий ҳаракатлар билан кўрсатди. Бу форум натижасида ҳам Европа Иттифоқидаги тажрибаларни минтақамизга ёйиш, улардаги илм-фан, инновациялардан самарали фойдаланиш кўзда тутилди.  

Марказий Осиёда жойлашган давлатларнинг иқлими бир-бирига жуда ўхшаш. Агротехнологиялар, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳам бир-бирига яқин. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар учун сув балансини таъминлаш, ерни чўлланишдан ҳимоя қилиш, етиштирилаётган маҳсулотлар бозорини тўғри ташкил қилиш борасидаги масалалар ҳам сессияларда муҳокама қилинди.

Шерзод ШЕРМАТОВ, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири:

– Саммитда давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари билан илмий-таълим ҳамкорлигини кенгайтириш учун Ўзбекистонда “Уфқ – Европа” дастури офисини очишга тайёр эканлигимизни билдирди. Бундан ташқари, сунъий интеллект, маълумотлар “катта базалари”, рақамлаштириш, космик тадқиқотлар соҳасида илмий ва технологик алмашувлар бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқишни таклиф этди.

Шунингдек, минтақа мамлакатларини рақамли таълим соҳасида Европа ҳаракатлар дастурига қўшиш, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчи университетлари ўртасида шериклик борасида “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Замонавий дунёнинг талаби шундай, қайси соҳада натижага эришмоқчи бўлсак, дунё билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Интеграциясиз ютуққа эришиш қийин. Ўзбекистон саммит доирасида барчани ҳамжиҳатликка, ҳамкорликда ютуқларга эришишга чорлади.

Бу ташаббуслар қоғозда қолиб кетмайди. Президентимиз ташаббус ва келишувларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш муҳимлигини алоҳида қайд этди. Шу муносабат билан, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматида Бош вазир ўринбосарлари даражасида ҳар йили учрашувлари ўтказиб бориладиган Шериклик қўмитасини таъсис этиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида қайд этди.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий илдизларга эга муносабатлар ҳозирги замон шароитига мос тарзда жадал ривожланмоқда