Жиззах вилояти Зомин туманида “Жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтиришда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш” мавзусидаги республика форуми бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари, “Оила ва гендер” илмий тадқиқот институти ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги  ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Форум ишида республика “Тарғиботчилар гуруҳи”, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларидан келган тарғиботчилар гуруҳлари, отинойилар, оқила аёллар, фаол хотин-қизлар ҳамда соҳага тегишли масъул ходимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари, “Тарғибот гуруҳи” раҳбари Матлуба Қаҳҳорова, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмита раиси Зулайҳо Маҳкамова ва бошқалар сўзга чиқиб, форум ишига муваффақият тилади. 

Жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтиришда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мавзусида айнан Жиззах тажрибаси асосида ўтказилаётган республика “Тарғиботчилар” форумида  энг долзарб масалалар муҳокама қилиниб, эришилган юқори натижалар  асосида муҳим йўналишлар белгилаб олиниши,  келажакда диний бағрикенглик ва мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши учун фуқароларнинг фаол иштироки муқаррар эканлиги, барчамизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз мамлакатимизда тинчлик ва тотувликни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

[gallery-24377]

– Кейинги 7 – 8 йил давомида мамлакатимизда турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу ташаббуслар халқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда, – деди Улуғбек Мустафоев ўз чиқишида.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиққани ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортгани фикримизнинг яққол далилидир.

Форумнинг биринчи иш кунида ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш: муаммо ва ечимлар, хотин-қизлар ўртасида диний-маърифий ишларни такомиллаштиришда отинойларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, тарғибот методикасига оид хорижий тажриба, оилавий ажримларнинг олдини олиш механизмлари,  ёт ғояларнинг кўринишлари ва уларга қарши тарғибот усуллари, тўй ва маъракаларда исрофгарчилик ва дабдабабозликка, бидъат ва хурофотларга барҳам бериш мавзуларида тарғиботчилар ва отинойлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

– Бугунги шиддатли глобаллашув шароитида Ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда Ислом динига ёт радикал қарашларга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Ирода Аҳмедова. – Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтаётган республика форумидан кўзланган асосий мақсад – жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтиришда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашдан иборатдир. Мамлакатимиз ҳудудларидан таклиф этилган тарғиботчилар, психологлар, отинойилар, оқила аёллар, фаол хотин-қизларга спикерларимиз томонидан бир қанча методик қўлланмалар, малака сабоқлари берилмоқда. Улар бу ерда ўрганган ва олган тажрибаларини  ўз ҳудудларига бориб қўллашади ва шунда форум ўз олдига қўйган эзгу мақсадига эришади, деб ўйлайман.

Куннинг иккинчи ярмида мутахассислар томонидан иштирокчилар учун маҳорат дарслари, воркшоплар, кўргазмали тақдимотлар ўтказилди. Бир гуруҳ фаол иштирокчиларга “Оила ва гендер” илмий тадқиқот институти томонидан қўлланмалар ва рисолалар тарқатилди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан форумда фаол иштирок этган иштирокчиларга ташаккурнома топширилди.

Форумнинг иккинчи куни меҳмонлар Зомин туманидаги “Навбаҳор”, “Қайирма”, “Мустақиллик” МФЙларида маҳалла еттилиги фаолияти, яраштириш ва ажрим ёқасидаги оилалар билан ўтказилаётган суҳбат жараёнларига гувоҳ бўлишди.

“Нуронийлар” масканида ташкил этилган миллий либослар кўргазмаси ва челленжи барчада илиқ таассурот қолдирди.

Зоминда ўтган “Жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтиришда фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш” мавзусидаги республика форуми иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарғиботчилар Зоминда тажриба алмашди