Тошкент шаҳрида 2025/2026 ўқув йили бошланишидан аввал мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларининг тарбия йўналишларига масъул раҳбар ва педагоглари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳасига юксак эътибори натижасида жамиятда ўқитувчи ва мураббийларнинг обрўси ва нуфузини ошириш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишига айланганини эътироф этди. 

Ушбу семинар мактабгача ва умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни кучайтириш, боғчадан то олий таълимгача бўлган ягона узлуксиз тарбиявий ишлар тизимини яратиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашишдек мақсадни кўзлаши билан аҳамиятли бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилидан боғча, мактаб ва олий таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этишга қаратилган муҳим ҳужжатлар ва янги методикалар яратилди.

Мазкур семинарга ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимларидаги раҳбарлар ва масъуллар ҳамда 10 мингдан ортиқ мактаблар орасидан саралаб олинган энг илғор ва намунали маънавиятчилар таклиф этилди.

Таълим сифатини ошириш, педагогларни рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш каби кўплаб йўналишларда бир қатор муҳим ўзгариш ва янгиликлар амалга оширилди.

Биз тарбиялаётган ёшлар юксак билимли, замонавий касб эгаси бўлиши мумкин, лекин қалбида ватанпарварлик, фидойилик, Ватанга садоқат туйғуси бўлмаса, кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, давомати, дарслардаги иштироки, ўқувчилар томонидан жиноят содир этилиш ҳолатлари, ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш каби муҳим вазифалари ҳам мавжуд.

Таълим-тарбия жараёни бу барча бўғинларнинг ўзаро ҳамкорлиги, боғчадан олий таълимгача бўлган вертикал тизимнинг ягона, узлуксиз методика асосида иш олиб боришини тақозо этади. 

Шу билан бирга, янги ўқув йилидан “боғча – мактаб – олий таълим” тизимида ягона ғоявий тарбия тизими йўлга қўйилади. 
Барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилиб, зарур қўлланма ва кўргазмали воситалар тўплами, сценарийлар, матнли, аудио, видеоконтент маҳсулотлар таълим ташкилотларига етказилади. 

Ўтган ўқув йилида бошланган анъанага мувофиқ боғча ва мактаблардаги маънавий-маърифий тадбирлар намунавий иш режа асосида ўтказилади.

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарбия йўналишига масъул раҳбар ва педагоглар учун ўқув семинар