Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти Қоракўл тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада “S.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси фуқаро М.Б. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланди. Дорихонадан жами 106 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Жондорда ҳам кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам “F.М.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчи фуқаро Ф.И. ҳеч қандай ҳужжатсиз 4 дона “Габанерв” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Ш.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 198 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.