Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси Туркманистоннинг Аваза шаҳрида давом этаётган БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Етакчи аёллар форумида иштирок этди.

Форумда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Конференция иштирокчилари томонидан Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатлар парламентлари учун илғор модел сифатида қайд этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия асосида олиб борилмоқда ҳамда бу ёндашув БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

Тадбир давомида оилавий зўравонликка барҳам бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва илгари сурилган ташаббуслар ҳам эътироф этилди.

Сенат Раиси форумдаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари  етакчи аёллари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, амалий ҳамкорликни янада самарали олиб бориш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

Хусусан, аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, илғор тажриба алмашувини йўлга қўйиш, қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда тадбиркор аёллар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Аваза ҳаракатлар дастурини минтақавий даражада амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева Авазада Етакчи аёллар форумида иштирок этди