Ҳар қандай соҳа ривожи учун унинг омма орасида қандай қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ижод аҳли айни оммага тегишли. Аммо устоз кўрган ижодкор билан кўрмаган ижодкор даражаси тубдан фарқ қилиши турган гап.

Хўш, бугунги кун ёш ижодкорлари устоз-шогирд анъаналарига қанчалик содиқ қолмоқда? Уларда танқидга нисбатан иммунитет қай даражада шаклланган?

-Бугунги ёш ижодкорларнинг танқидга бўлган муносабати бўйича менда ижобий фикр йўқ,- дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Мамура Зоҳидова. - Ижодкор ўз ижод намунасини мукаммал деб ўйлайди ва оммага тақдим қилади. Бироқ бугунги ёш муаллифлар устозларнинг танқидий нигоҳ билан боқишларини тўғри қабул қила олишмаяпти. Бунга сабаб ижтимоий тармоқлар уларга тақдим этаётган имкониятлар деб ўйлайман. Негаки, унда ҳар бир ёзишга даъвогарларнинг ўз саҳифалари ва маълум кузатувчилари бор. Кузатувчилар савияси эса кутилганидек бўлмаслиги табиий. Улар томонидан билдириладиган илиқ фикрлар эса ёшларни маҳлиё қилиб қўймоқда. Шунинг учун устоз ижодкорларнинг танқидига аксар ёшлар “бизнинг ижодимизга қўйилаётган тўсиқ”, деган хато қарашни илгари суришади. Аслида ҳақиқий адабиёт холис фикр асосида шаклланади. Чин ижодкорлар доим танқиддан зарур хулоса чиқаради. Чиқармадими, демак у ўртача ижодкор. Яъни, кимнингдир таъсирида қоғоз қоралаб юрган ҳисобланади.

Дарҳақиқат, киши ўрганишдан тўхтамасагина камолга етмоғи мумкин. Бунинг учун эса танқиддан тўғри хулоса чиқармоқ муҳим.  

Айниқса, адабиётимиз равнақи масаласи доим долзарб. Шу ўринда танқид сўзининг луғавий маъносини айтиб ўтсак.

Танқид – сараламоқ демак. Унда кўпчилик тушунадиган фақат камчиликлар эмас, балки ютуқлар ҳам кўрсатиб ўтилади.

Шербек Исломов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танқид – сараламоқ демак