Бухорода “Мен ҳам шу юртнинг бир бўлагиман” шиори остида ташкил этилган “Сен истеъдодлисан” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ўтди.

Мазкур танлов алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчиларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, уларни санъат ва ижодга кенг жалб этиш, шунингдек, жамиятда фаоллигини ошириш мақсадида йўлга қўйилган.

Туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 24 нафар истеъдодли ўғил-қиз тасвирий санъат ҳамда эстрада-вокал йўналишларида ўз маҳоратини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра, Когон туманидаги 15-умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиси Миршод Сайфуллаев эстрада йўналишида, Бухоро шаҳридаги 45-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Сарвиноз Бешимова эса тасвирий санъат йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар тақдирланди, уларнинг ижодий изланишлари ва орзуларига куч бағишловчи совғалар топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари тақдирланди