Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Элликқалъа туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида тумандаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти кўздан кечирилди. Жумладан, “Salim Kuramboy” фермер хўжалигида балиқчилик лойиҳаси ҳамда “Umidbek Odilbek” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган лимончилик иссиқхонаси фаолияти ўрганилди.  

Жўқорғи Кенгес раиси ердан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали лойиҳаларни янада оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, “Элликқалъа” қишлоғидаги “Shox mega stroy biznes" масъулияти чекланган жамиятининг бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Амиробод” қишлоғидаги "Ulli Mirsaid ota firmasi"нинг қуруқ бетон қоришмалари ишлаб чиқариш ишлари ҳамда "Amirobod jeyron" инновацион пахта-ғалла кластери фаолияти кўриб чиқилди. Ушбу корхоналар имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, “Innograpx” масъулияти чекланган жамияти томонидан йўлга қўйилган IТ хизматлари экспорти, хусусий кадастр ва ўқув курслари фаолияти билан ҳам танишди. Тадбиркорларнинг бундай ташаббусларини намуна сифатида баҳолаб, бундан буён ҳам бу каби инновацион лойиҳаларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ўрганишлар давомида  тумандаги оилавий поликлиникада амалга оширилган рақамлаштириш ишларини ҳам кўриб чиқди. Ушбу ташаббус тиббий хизмат самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Жўқорғи Кенгес раиси тумандаги кўча оқсоқоллари ва нуронийлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади ва  улар бўйича келгусидаги вазифаларини белгилаб олди.

Шу куни республика ва туман ташкилот, муассасалари масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танишиш жараёнида кўплаб масалаларга ойдинлик киритилди