Бугун таълимга қаратилаётган эътибор, ўқувчи ёшлар учун жойларда қуриб берилаётган замонавий таълим муассасалари, қулай имкониятларнинг барчаси келажак авлоднинг сифатли таълим олиши учун хизмат қилади.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бир кунда 3 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Бу янгиликдан хурсанд аҳоли вакилларининг шодлигига биз ҳам шерик бўлдик. 

Дастлаб туманнинг Олмазор маҳалласида замон талаблари асосида қуриб битказилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимда иштирок этдик. 

Давлат дастури асосида 3 миллиард 688 миллион сўм бюджет маблағи ҳисобига барпо этилган мазкур боғча 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи мактабгача ёшдаги болажонлар учун ҳақиқий совға бўлди. 

15 нафар тарбиячи ходим фаолият юритаётган мазкур таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Кейинги манзил туманнинг Пахтаобод маҳалласидаги 24-сонли умумтаълим мактаби бўлди. 

[gallery-22687]

Ушбу мактабда шу кунга қадар 900 нафарга яқин ўқувчи 2 сменада баъзан 3 сменада таълим оларди. Мактаб ўтган асрнинг 70-йилларида барпо этилган бўлиб, иккинчи биноси 2013 йилда қуриб берилган. Йил сайин ўқувчи сонининг кўпайгани эвазига яна қўшимча бинога эҳтиёж сезила бошлаганди. Ниҳоят давлат дастурига киритилиб, 3 миллиард 70 миллион сўм бюджет маблағи эвазига 320 ўринли замонавий қўшимча бино қуриб берилди ва ўқувчи ўрни 624 ўринга оширилиб, 1,5 коэффициентга туширилди. Энди пахтаободлик ўқувчилар асосан бир сменада таълим олиб, ота-онаси бағрига эрта қайтади. 

Замонавий спорт зали, компьютер ва лаборатория хоналари, кенг ва ёруғ синфхоналар, бадиий ва ўқув адабиётларига бой кутубхона ўқувчилар ихтиёрида.  

– Бугун Чироқчи туман мактабгача ва мактаб таълим бўлимида қўшалоқ байрам, десак муболаға бўлмайди, – дейди Чироқчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Фарҳод Жуманов. – Жумладан, “Олмазор” МФЙ ҳудудида 120 ўринли 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан бутун маҳалла аҳли хурсанд. Боғча ёшидаги болажонлар у ерда сифатли таълим ола бошлайди. Бундан 10 йил ортга қарайдиган бўлсак, болажонларни боғчага қамрови атиги 14-15 фоизни ташкил қиларди. Қарангки, бугунги кунда қисқа фурсатларда боғчаларимизнинг сони 300 тага етиб, қамровимиз 60-61 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткични янада оширишни режа қилганмиз. Бундан ташқари, тумандаги 93- ва 24-мактабларнинг янгидан қуриб берилган бинолари ҳам юқори коэффициентдаги таълим муассасаларимизнинг камайишига хизмат қилмоқда. 2025-2026 йилги дастурга ҳам 12 та мана шундай юқори коэффициентдаги мактабларимиз киритилган. 

Туманнинг “Мустақиллик” МФЙ Уймовут қишлоғида қад ростлаган, лойиҳа қиймати 4 миллиард 970 миллион  сўмни ташкил этган 540 ўринли 93-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши ҳам ҳудуд аҳолиси учун қувончли воқеа бўлди. 

Сабаби шу кунгача ушбу қишлоқ ўқувчилари 80 йилларда қурилган, бир қаватли пастқам эски бинода таълим оларди. Синфхоналар етишмаслиги боис 2,5-3 сменада таълим бериларди. 

 – Одамларимиз янги мактабнинг очилишини байрамдек қарши олди, – дейди қишлоқ фахрийларидан бири Мадихон Баратов. – Бугун очилиш маросимида қатнашар эканмиз, синфхоналарни томоша қилдик, яратилган шарт-шароитлар билан танишдик барчаси ажойиб. Биз кўрмаган кунларни фарзандларимиз, набираларимиз кўряпти. Илоҳим бу кунларимиз бардавом бўлсин. Доим дуодамиз. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби янгидан янги таълим муассасаларининг очилиши биргина Чироқчи туманида эмас, балки вилоятнинг, республикамизнинг ҳар бир бурчагида давом этмоқда. Бу юртимиздаги тинчлик, ҳукуматнинг ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибори ва халқнинг манфаатини ўйлаб амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларнинг натижаси, десак адашмаган бўламиз. Зеро таълимга қаратилган эътибор ва киритилган инвестиция кун келиб албатта ўзини оқлайди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимга қаратилган эътибор албатта ўзини оқлайди